Ссылки доступа

Тожикистонда ўнлаб имом-хатиблар йиллик аттестациядан ўта олмади


Руҳонийлар Дин ишлари бўйича қўмита ва Уламолар Кенгаши вакилларидан иборат комиссия томонидан имтиҳон қилинди. Диний фаолиятдан узоқлаштирилган имомларнинг аниқ сони ҳозирча маълум қилинмади.

Шу кунга қадар мамлакат масжидларида 265 нафар имом-хатиб бор эди. Аттестация 2017 йил охирларида бўлиб ўтди, натижалар эса январь ойи бошларида эълон қилинди. Яқин кунларда беш маҳал намоз ўқиладиган масжидларнинг 3 минг нафар имом хатиблари аттестациядан ўтказилади.

Имом-хатиблар аттестацияси сўнги 9 йилдан бери ўтказиб келинади. Аттестациядан ўта олмаган айрим имом-хатиблар адолатсиз равишда диний фаолиятдан четлаштирилганликларини айтиб келишади.

Амалдорларнинг айтишларича, имом-хатибларнинг вазифаси биргина даъват ва намоз билан чекланиб қолмайди, балки масжидда намозхонлар учун маиший шароитларни ҳам яратишлари керак бўлади.

2014 йилдан бошлаб давлат руҳонийлар учун 800 сомони (90 доллар) миқдорида ойлик маош тайинлади, масжидларни ободонлаштирриш ва бошқа ишлар диндорлар томонидан бўладиган эҳсонлар ҳисобига амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

XS
SM
MD
LG