Ссылки доступа

АҚШ 10 та мамлакатни диний эркинликларни бузувчилар рўйхатига киритди


Хизер Нойерт, представитель Госдепартамента

Қўшма Штатлар Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонни виждон эркинлигини бузиш ва диний эркинликларни бўғиш муносабати билан “алоҳида хавотир уйғотувчи” 10 та мамлакат қаторига киритди.

АҚШ Давлат департаментининг пайшанба куни эълон қилинган баёнотида бу рўйхатга Эрон, Хитой, Шимолий Корея, Мьянма, Эритрея, Судан ва Саудия Арабистон ҳам киритилгани ҳақида сўз юритилган. Бу ўтган йили ҳам рўйхатга киритилган мамлакатлардир.

Давлат департаментининг баёнотида Покистон алоҳида таъкидланган – Вашингтондагилар ушбу мамлакатда “диний эркинликлар жиддий бузилганлиги” муносабати билан хавотирда.

Охирги кунларда АҚШ ва Покистон ўртасидаги муносабатларда кескинлик кучайди. Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп Исломободни терроризм билан курашдаги ҳамкорлик етарли даражада эмаслигида айблади. "Охирги 15 йилда улар биздан 33 миллиард доллар олишди, биз эса улардан ҳеч нарса олмадик ", – деб ёзди Трамп. АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли Вашингтон ҳозирча Исломободга терроризмга қарши кураш доирасида 255 миллион доллар ўтказмасликка қарор қилганини баён этди. Покистон ҳукумати Вашингтоннинг баёнотларига норозилик билдирмоқда.

XS
SM
MD
LG