Ссылки доступа

Туркманистонда болалар мактабга фақат болалар боғчаси орқали қабул қилинади


Туркманистондан келаётган хабарларга қараганда, мамлакат мактабларида болалардан навбатдаги ўқув йили учун болалар боғчасига қатнагани борасида маълумотнома талаб қилинмоқда.

Мустақил "Хроника Туркменистана" нашрининг хабар қилишича, бу борадаги талаб йил сўнгида Таълим вазирлиги томонидан тарқатилди. Мабодо бола мактабгача таълим муассасасига бормаган бўлса, у ҳолда болани ўрта мактабга жойлаштириш масаласида ота-оналар муаммо билан тўқнаш келади, дея хабар берди нашр. Туркманистон расмийларининг бу талаби ҳақида давлат ОАВ хабар бермади.

“Озодлик” радиоси туркман хизмати ҳозирча бу маълумотни мамлакат таълим муассасалари орқали тасдиқлай олмади.

"Хроника Туркменистана" нашрининг маълумотларига кўра, айни дамда болани мактабга жойлаштиришда турар жойдан маълумотнома, туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси, тиббиёт маълумотномаси, фотосурат, ота-оналарнинг иш жойидан маълумотнома, шунингдек, уч авлод қариндошлари ҳақида маълумот (уч-арка маглумат) талаб қилинади.

Яқинда Туркманистондаги болалар боғчаларида хақ тўлаш 10 баробар оширилди. Ҳукуматнинг 2016 йил октябрида қабул қилган қароридан сўнг мамлакатдаги мактабгча таълим муассасаларига қатновчи болаларнинг сони кескин қисқариб кетишига сабаб бўлди. Шундан кейин давлат идоралари ходимларига фарзандларини болалар боғчасига жойлаштириш борасида босим бўлаётгани ҳақида маълумотлар тарқатилди.

XS
SM
MD
LG