Ссылки доступа

Душанбедан Самарқанд ва Бухорога авиақатновлар йўлга қўйилади


Тожикистон Самарқанд, Бухоро ва Душанбе ўртасида янги авиақатновлар йўлга қўйилиши ҳақида "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниянинг таклифини қабул қилди, деб хабар қилди РИА Новости Республика транспорт вазирлигига таянган ҳолда.

"Ушбу масала бўйича қарор қабул қилинди ва бу ҳақда Ўзбекистонга маълум қилинди. Янги авиақатновлар яқинда келажакда йўлга қўйилади", — деб таъкидланди вазирликда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида авиақатновлар 2017 йил феврал ойида 25 йиллик таннафусдан сўнг қайта тикланганди. Бугунги кунда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси томонидан Тошкентдан Душанбега ҳафтасига бир марта, сешанба куни А-320 русумли самолётларда амалга оширилади.

1992 йил сентябрда Тожикистонда фуқаролик урушининг бошланиши билан икки мамлакат ўртасидаги авиақатнов тўхтатилган эди.

XS
SM
MD
LG