Ссылки доступа

Чимкент—Тошкент автобус йўналиши очилганлиги ҳақида эълон қилинди


5 январдан бошлаб Чимкент (Қозоғистон) шаҳри ва Ўзбекистоннинг пойтахти ўртасида йўловчи ташувчи автобус йўналиши очилди, деб хабар бермоқда, бугун, Қозоғистон Инвестиция ва тараққиёт вазирлиги.

Чимкент — Тошкент йўналишини ишга тушириш бугун бўлиб ўтди. Матбуот хизматининг хабарида ушбу йўналиш бўйича рейслар ҳар куни соат 6 дан 20 гача, бир соат оралиқ орасида амалга оширилиши ҳақида ҳам сўз юритилади.

Хабар қилинишича, техник тўхтаб ўтишларни ҳисобга олмаганда, йўлда бўлишнинг умумий вақти тахминан тўрт соатни ташкил қилади. Автобуслар ва йўловчилар божхона назоратидан “навбатдан ташқари” ўтказилиши таъкидланмоқда.

Охирги 17 йил мобайнида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида автобусда йўловчи ташиш бўлмаган эди. Жорий йилнинг охиригача ҳукумат иккала мамлакатнинг бошқа йирик шаҳарлари ўртасида ҳам автобус қатнаовларини очишни режалаштирмоқда.

XS
SM
MD
LG