Ссылки доступа

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Эрондаги вазиятни муҳокама қилади


БМТ Хавфсизлик Кенгаши жума куни фавқулотда мажлис ўтказиб, Эрондаги вазиятни муҳокама қилади. Мажлис АҚШ ташаббуси билан ўтказилмоқда. Москва бу таклифга қарши чиқди.

Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков Вашингтоннинг чақирғини "зарарли ва беқарорлаштирувчи", дея атади. Унинг сўзларига қараганда, Эронда юз бераётган ҳодисалар мазкур мамлакатнинг “ички иши” ҳисобланади.

Куни кеча Эрон расмийлари БМТ Бош котиби ва Хавфсизлик кенгашига мактуб билан мурожаат қилиб, Қўшма Штатларни халқаро ҳуқуқни бузаётгани ва мамлакат ички ишларига аралашаётганликда айблаган ва унинг бу ишини қоралашни сўраган эди.

Мактубда жумладан, АҚШпрезиденти вавице-президенти ўзларининг "абсурд твитларида" Эрон фуқароларини раҳна солувчи намойишларда иштирок этишга даъват қилгани таъкидланади. Дональд Трамп бир неча бор Теҳрон раҳбариятини танқид қилиб чиққан, уларни “шавқатсиз ва коррупциялашган", деб атаган эди. Шу билан бирга АҚШ маъмурияти Эрондаги намойишлар кутилмаганда юз бергани ва ташқаридан аралашув бўлмаганини айтишади. АҚШ давлат департаменти Эрон расмийлари томонидан намойишчиларга бўлаётган зўравонликларни танқид қилиб чиқди.

XS
SM
MD
LG