Ссылки доступа

АҚШ: Тожикистонда диндорларнинг диний ҳуқуқи бузилмоқда


Қўшма Штатлар Тожикистон,Туркманистон ва Ўзбекистонни виждон эркинлиги бузилаётган ва диний эркинликлар поймол қилинаётган 10та “ўта ташвишли” давлатлар рўйхатига киритди.

Ўтган йилнинг апрель ойида АҚШнинг жаҳон мамлакатларидаги диний эркинликлар бўйича Комиссия (USCIRF)си Тожикистонни диний эркинликлар таъминланиши масаласида “алоҳида хавотир уйғотадиган мамлакат” сифатида таърифлаган эди.

Ҳисобот муаллифларининг ёзишича, Тожикистонда диний сабаблар бўйича фуқаролар таъқиб қилиниши давом этмоқда – дин тўғрисидаги қонун мусулмонларнинг масжидда, уйда, қабристонда ва муқаддас қадамжоларда намоз ўқишларини чеклайди. Ўтган йили Тожикистон амалдорлари экстремизмга қарши кураш баҳонасида масжидларга кўплаб кузатув камералари ва металл қидирувчи жиҳозларни ўрнатди.

35 ёшдан кичик бўлганлар Ҳажга бора олмайди, Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси, нафақат имом-хатибларнинг тайинланишини назорат қилади, балки масжидлардаги маърузаларни ҳам кузатиб туради, дейилади Ҳисоботда. Мусулмон-исмоилийлар диний учрашувларини ва тадбирларини фақат Душанбедаги Исмоилийлар марказидагина ўтказа олади.

"Қонун ўқув муассасаларида мусулмон аёлларга рўмол ўраш, 50 ёшдан кичик бўлган ўқитувчиларнинг соқол қўйиши тақиқлайди. Ўтган йили милиция ходимлари мамлакат бўйлаб юзлаб соқолли эркакларни ушлади, уларнинг бармоқ излари олинди ва куч ишлатиш йўли билан соқоллари олиб ташланди", - дея таъкидлашди USCIRF ҳисоботи муаллифлари.

XS
SM
MD
LG