Ссылки доступа

Олмаота драма театрининг директори «корррупцияга аралашгани» фош этилди


Олмаотадаги Мухтор Авезов номидаги Қозоғистон давлат академик театрининг директори Ерлан Билол пора олганлиги фош этилди, деб хабар бермоқда маҳаллий янгиликлар сайтлари, коррупцияга қарши хизматга ҳавола этган ҳолда.

Сўзларини ОАВ мисол қилиб келтираётган Давлат хизмати ва коррупцияга қарши ҳаракат ишлари агентлигининг матбуот котиби Нурлан Жахин Билол гўёки юридик шахсдан “театр базасида болалар томошаларини ўтказишга ижара учун” пора олаётганда “фош этилган”. Жахиннинг сўзларига қараганда, Билол “айбини тўла тан олгани муносабати билан” ҳибсга олинмаган. Тергов бошланганлиги хабар қилинмоқда.

47 ёшли Ерлан Билол Авезов номидаги театр директори лавозимини 2015 йилда эгаллаган эди. Бунгача у Мусрепов номидаги Қозоқ давлат болалар ва ўсмирлар академик театрида бадиий раҳбар бўлиб ишлаган. Билол Қозоғистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби бўлиб, давлат муокофотларига эга.

XS
SM
MD
LG