Ссылки доступа

Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега ташрифи кутилмоқда


6 январь куни Тошкент вилояти халқ депутатлари кенгаши сессиясида нутқ сўзлаган президент Тожикистонга расмий сафар қилиш учун тайёргарлик кўраётганини маълум қилди. Ташриф давомида йирик ва муҳим икки томонлама битимлар имзоланиши кутилмоқда.

Президент Бош вазир Абдулла Арипов шу масалада Тожикистонга сафар қилишини маълум қилди.

Бироқ, Шавкат Мирзиёев ташриф кунини ошкор қилмади. Авалроқ Душанбе Ўзбекистон раҳбарининг расмий ташрифи 2018 йилнинг бошида бўлиб ўтиши мумкинлигини хабар қилган.

"Тожикистонга сафарга тайёргарлик қилиб келади Абдулла Нигматович, биз катта-катта шартномаларга қўл қўйиб, темир йўл ҳам очилади Тожикистон билан, электр узатиш линияларини ҳам очишга келишдик...", ғ дея таъкидлади президент.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон барча қўшни давлатлар билан қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлидан бораётганини яна бир бор тасдиқлади. "Қўшни билан яхши бўлмаганни, ҳеч ким ҳеч қачон кечирмайди. Биз шу ишни қилаяпмиз. Лекин осон эмас, 20 йиллик музни эритиш", - деди Ўзбекистон президенти.

XS
SM
MD
LG