Ссылки доступа

Лос-Анжелесда "Олтин глобус" мукофоти ғолиблари эълон қилинди


Лос-Анжелесда кино ва телевидение оламидаги энг нуфузли мукофотлардан бири ҳисобланмиш “Олтин глобус” мукофоти ғолибларини 75-маротаба тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Энг яхши драма сифатида Мартин Макдонахнинг "Эббинг, Миссури чегарасидаги уч билборд" картинаси тан олинди. Фильм шунингдек, энг яхши сценарий, энг яхши аёл роли (актриса Фрэнсис Макдорманд) ва иккинчи даражали энг яхши эркак роли бўйича ҳам "Олтин глобус" олди. Картинада ёлғиз-она полицияниқизининг қотилини топишга ундаши ҳақида ҳикоя қилинади.

“Қоронғу даврлар” фильмида Уинстон Черчил ролини ижро этган Гэри Олдмен энг яхши драматик актёри сифатида тан олинди. “Яхши режиссёр” номинацияси “Сув формаси” фильми учун Гильермо дель Торога насиб қилди.

“Энг яхши драматик сериал” номинацияси бўйича "Олтин глобус"ни “Тахтлар ўйини” эмас, балки “Хизматкорнинг ҳикояси” олди. Бу сериалда бош ролни ижро этган Элизабет Мосс драматик сериалдаги энг яхши актриса сифатида тан олинди.

"Хорижий тилдаги энг яхши фильм" номинацияси бўйича ғолибликни Германия ва Франция киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Чегарадан чиқиш” картинаси қўлга киритди. Шу номинацияга тақдим қилинган Андрей Звягинцевнинг "Нелюбовь" (“Ёқмади”) фильми совринсиз қолди.


Американинг кўплаб актрисалари баёнот бериб, 75-“Олтин глобус”нинг тақдирлаш маросимига қора рангли либосда келишларини айтишган эди. Улар киносаноатдаг ижинсий зўравонлик ва шилқимликка қарши (шунингдек, шу каби иллатлардан азият чекканларни қўллаб-қувватлаш мақсадида)шу тариқа норозилик билдиришга қарор қилишди.

XS
SM
MD
LG