Ссылки доступа

ҚРдаги олтин қазиб олувчи компания зарарларни камайтирмаса касодга учрашини тан олди


ҚРнинг Жалолобод вилояти Ола Буқа туманидаги Иштамберди олтин конида фаолият юритувчи «Фулл Голд Майнинг» компанияси вице-президенти Чи Шуань Тань 8 январь куни ҚР саноат, энергетика ва ер ости бойликларидан фойдаланиш Давлат қўмитасида корхона ходимларининг оммавий ишдан бўшатилиши юзасидан тушунтириш берди.

- Биз меҳнат шартномасини узайтиришдан воз кечганимиз ҳақида гапириш нотўғри. Биз музокаралар олиб бордик. Шартнома муддати 2017 йилнинг 31 декабрида тугади. Янги шартномада айрим пунктлар ўзгартирилди, айримлари бўйича консенсусга эришга олмадик, бироқ музокораларни давом эттирамиз. Бизнинг компания иш бошлагандан бошлаб зарар кўрмоқда. Биз кон учун 200 млн доллар киритганмиз, иш бошлаганимиздан бери маошлар учун 958 млн сом сарфладик. Ходимлар бизга қимматга тушмоқда. Шу сабабли биз шартонма талабларини ўзгартиришга қарор қилдик. Биз биргаликда мураккабликларни енгиб ўтишда ёрдам сўраяпмиз. Киритган маблағларимиз ўзини қоплаганича йўқ, шу сабабли касодга учрамаслик учун шу каби қадам қўйишга қарор қилдик.

«Фулл Голд Майнинг» вице-президентининг сўзларига қараганда, компания ходимларга меҳнат стажи учун қўшимча пул тўлашдан воз кечди ва озиқ-овқатлар учун бериладиган қўшимча пулларни қисқартиришга қарор қилди. Бундан ташқари, ҳар ойда ҳар бир ходимга қўшимча тарздабериладиган 3 минг сомнинг берилиши ҳам тўхтатилди.

Корхона раҳбариятининг баёнотига қараганда, «Хитойдан келган ходимларнинг ҳам 30% қисқартирилди».

Қўмита раҳбари Улан Рисқулов учрашувда баёнот бериб, «компанияга Иштамберди конида фаолият юритиш учун 20 йилга лицензия берилган, шу сабабли ҳам ходимлар билан муддатсиз шартнома имзоланиши керак», деди.

Эслатиб ўтамиз, 5 январь куни «Фулл Голд Майнинг» компанияси янги иш талабларига норози бўлган 370 кишини ишдан бўшатгани маълум бўлди. Маълумотларга кўра,компанияда 600га яқин ходим фаолият юритади. Улардан 370 нафари ишдан бўшатилган бўлса, таҳминан 200 нафар киши мажбурий таътилга чиқарилган. Уларнинг ўртача ойлик маоши 30 минг сомни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG