Ссылки доступа

Қирғиз депутатлари президент ва спортчиларга хорижда қалпоқ кийиб юриш мажбуриятини юклашни таклиф қилишди


Қирғизистон парламенти депутатлари “оқ қалпоқ” бош кийимини мамлакатнинг бошқа миллий рамзлари – давлат байроғи, герб ва гимнга тенглаштиришни таклиф қилишди. Қонун лойиҳаси парламент сайтида эълон қилинди.

Парламент аъзолари мамлакатнинг биринчи шахслари, жумладан президент, парламент раиси ва унинг ўринбосарлари, ҳукумат раҳбари ҳамда унинг ўринбосарлари ва расмий делегацияларнинг бошқа ҳар қандай аъзоларига уларнинг қабуллари ва ташрифлари вақтида қалпоқ кийиб юриш мажбуриятини юклашни таклиф қилмоқда. Бу “қирғиз халқининг анъаналари ва маданий фондини оммалаштириш ва сақлаб қолиш мақсадида” амалга оширилади.

Ҳужжатга биноан, Қриғизистон шарафини халқаро мусобақаларда ҳимоя қиладиган спортчилар “республиканинг туристик брендларидан бири сифатида маданий рамзни оммалаштириш, халқаро майдонда Қирғиз Республикаси халқи ва унинг миллий колоритининг таниб олиниши даражасини кучайтириш” мақсадида қалпоқ кийиб юришлари шарт.

Ҳукумат қалпоқлар тайёрлаш, олиб кириш ва сотилишини чеклаши зарур, дейилади қонун лойиҳасида.

Қонун муаллифлари “Оқ қалпоқдан бевосита белгиланган мақсадлардан ташқари фойдаланиш”га қарши курашиш ва “Оқ қалпоқни ҳақоратлашда айбдорларни” жазолашни ҳам таклиф қилаяпти. Жазолаш тартиби қонунда кўрсатилмаган.

Бу қонун лойиҳаси ҳайвонлар учун мода кийимларини намойиш қилиш ташкилотчилари итга қалпоқ кийдиришганидан сўнг пайдо бўлди. Фаоллар буни қирғиз халқини ҳақорат қилиш ва миллатлараро низо келтириб чиқариш деб топдилар.

XS
SM
MD
LG