Ссылки доступа

ҚРда олтин кони атрофидаги меҳнат баҳслари ҳал бўлди


Қирғизистон Тоғ- металлургия касаба уюшмалари ва «Фулл Голд Майнинг» компанияси раҳбарияти барча масалалар бўйича конструктив келишувга эришди.

Томонлар айни дамда жамоа шартномаси тузиш масаласида процедура бошланди, дейилади Саноат, энергетика ва ер ости бойликларидан фойдаланиш Давлат қўмитаси матбуот хизмати томонидан тарқатилган хабарда.

Бундан аввал «Фулл Голд Майнинг» вице-президенти Чи Шуань Тань корхона ишчиларининг оммавий ишдан бўшатилиши юзасидан тушинтириш бергани ҳақида хабар тарқатилган эди. Унинг сўзларига қараганда, корхона дуч келган оғир молиявий вазиятдан чиқиб кетиш мақсадида компаниянинг янги таъсисчилари ҳаражатларни қисқартириш борасида қарорга келган, жумладан компания ходимлари меҳнатига тўланадиган жамғармаларни қисқартииш: иш стажи, вахтадаги иш тажрибаси. озиқ-овқат ва бошқаларга тўланадиган пуллар бекор қилиниши борасида қарор қабул қилинган.

Бироқ Қирғизистон Тоғ-металлургия касаба уюшмалари Марказий қўмитаси раҳбари Эльдар Таджибаев бу таклифларга эътироз билдирди, унинг айтишича, корхона ходимлари компания фойда олгунга қадар ойлик маошларни музлатиб туриш масаласида раҳбариятга ён босди.

Ўз навбатида Саноат, энергетика ва ер ости бойликларидан фойдаланиш Давлат қўмитаси раиси Улан Рисқулов компания раҳбарияти Қирғизистон қонунларига риоя этган ҳолда ишлаши кераклигини таъкидлади, ҚР Меҳнат кодекси ходимлар меҳнат шароитлари ёмонлашувини тақиқлашини билдирди. «Шу тариқа ишчиларнинг меҳнат фаолиятига бериладиган қўшимча пуллар, вахтадаги иш тажрибаси ва овқатга бериладиган пулларни бекор қилиш қонунга зиддир», - деди раис.

«Фулл Голд Майнинг» МЧЖ биринчи вице-президенти Чи Шуань Тань бу эътирозларга рози бўлди ва компания ҚР қонунларининг барча талабларига биноан фаолият юритишига ваъда берди.

Эслатиб ўтамиз, 5 январь куни «Фулл Голд Майнинг» МЧЖ янги талабларга рози бўлмаган 370 нафар ходимини ишдан бўшатгани ҳақида хабар тарқатилган эди.

XS
SM
MD
LG