Ссылки доступа

Дамашқ: Исроил Сурия ҳудудларига уч марта зарба берди


Исроил сешанба куни эрталаб Сурия ҳудудларига, самолёт ва ер усти ракеталаридан фойдаланган ҳолда, уч марта зарба берди. Бу ҳақда Сурия армиясининг вакили давлат телевидениеси орқали баёнот берди.

Сурия томоннинг таъкидлашича, Исроил самолётлари Дамашқ яқинидаги Аль-Кутаиф туманига Ливан ҳаво ҳудудларидан 2:40 (00:40 Гринвич бўйича)да ракета отган ва Сурия армиясининг ҳаво ҳужумларидан мудофаа тизими бу самолётлар ҳужумига жавоб қайтарган.

Шундан сўнг Исроил босиб олинган Жўлон тепаликларидан ракета отган, бироқ Сурия мудофааси бу ракеталарни уриб туширди, дея баёнот берди Сурия армияси вакили.

Исроил мудофаа армияси матбуот хизмати Сурия берган баёнотни изоҳлашдан бош тортди. Ўтган йилнинг августида Исроил Ҳарбий ҳаво кучлари раҳбари ўз самолётлари Сурияга тахминан 100 марта зарба берганини маълум қилган эди. Исроил сиёсатига биноан бу каби амалиётлар тасдиқланмайди ёки инкор қилинмайди.

Исроил Сурия ҳудудларида Эрон базаси пайдо бўлишига ёки Ливандаги “Ҳезболлоҳ” гуруҳига юқори сифатли қуролларни беришга йўл қўймасликка ҳаракат қилишини ваъда беради. «Ҳезболлоҳ» гуруҳи олти йилдан бери давом этиб келаётган Суриядаги исённи бостиришда Дамашққа ёрдам бериб келаётгани айтилади.

XS
SM
MD
LG