Ссылки доступа

Ашхабод полицияси қора рангли автомобил эгаларидан қайта бўяш юзасидан ариза беришларини талаб қилмоқда


Ашхабод Давлат автоинспекция ходимлари қора рангли автомобил эгаларидан шахсий автотранспорт воситаларини оқ рангга бўяш ҳақида рухсат беришни сўраб ариза ёзишни талаб қилмоқда, дея хабар беради “Озодлик” манбалари.

Декабрь ойи сўнгида Туркманистон пойтахтида автоинспекция ходимлари бирор бир огоҳлантиришсиз, қора рангли шахсий транспорт воситаларини эвакуация қилишни бошлади, қора рангли машиналар шаҳар автотураргоҳларидан олиниб тўғридан тўғри йўл полицияси жарима майдончасига олиб кетилди. Қора рангли автомобилларга қарши кураш бошлангани расман эълон қилинмади, бироқ кўрилаётган бу каби чоралар Ашхабод аҳолиси ўртасида хусусий автотранспорт воситаларини бўяш мақсадида узундан узун навбатларга ва бўяш нархларининг ошишига олиб келди.

“Озодлик” радиоси манбаларининг сўзларига қараганда, автотранспорт эгаларининг аризасига биноан автомобилларни қайта бўяшга рухсат берилади. Бу каби рухсатнома автомобиллар рангини бўяш учун автосервисларга мурожаат қилиш ва жарима майдончаларидаги транспорт воситаларини қайтариб олишучун асос бўлади.

"Бу каби аризасиз транспорт эгалари ўзларининг шахсий автотранспортларини жарима майдончалардан қайтариб ололмайди. Бу каби рухсатномасиз улар автомобилларининг рангини ўзгартира олишмайди. Рухсатнома олиш учун узундан узун навбатлар пайдо бўлди", - дейди “Озодлик” суҳбатдоши.

Автомобил эгаларининг фикрича, қайта бўяш ҳақида ариза ёзиш талаби орқали ҳукумат гўёки автобилларнинг эгаларининг ўзлари хоҳиш билдираяпти, деган тассавур уйғотишга уринишмоқда.

XS
SM
MD
LG