Ссылки доступа

Собчакнинг Петербургдаги штабига “Ўлдир. Еб қўй. Такрорла” деган ёзувни олиб келишди


Ксения Собчак

Ксения Собчакнинг Петербург штаби ходимлари сешанба куни бинога номаълум шахс келиб, “Ўлдир. Еб қўй. Такрорла” деган ёзувни қолдириб кетганидан сўнг полиция чақиришди.

Штаб координатори Николай Артемёнко "Новая газета"га ёзув Пелевин ва Кастанеднинг китоблари билан бирга пакетда бўлганини сўзлаб берди. Уни олиб келган эркак киши "Биз сизларнинг ҳаммангизни чиқариб ташлаймиз" деди. У бинонинг деворига антисемит руҳидаги ёзув ёзганини ҳам тан олди.

Полициячилар содир бўлган воқеани штаб ходимларининг ҳаёти ва хавфсизлигига таҳдид сифатида квалификация қила олмасликларини баён қилишди.

Декабрнинг охирида Ксения Собчак Россия президенти сайловида қатнашиш учун ҳужжатларини топширганди. Телебошловчи ўзини “ҳаммага қарши” номзод деб атайди. ОАВ телебошловчининг номзоди қўйилишига Кремлнинг алоқаси борлиги эҳтимоли ҳақида хабар берган эди. Бироқ унинг ўзи Кремль билан алоқаси борлигини инкор қилаяпти.

XS
SM
MD
LG