Ссылки доступа

Назарбоев Қозоғистон дунёнинг етакчи 30та давлати сафига кириши борасида баёнот берди


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 9 январь куни 2018 йил ва келаси йилларга мўлжалланган иқтисодий мурожаат билан мамлакат телеканаллари орқали тўғридан тўғри чиқиш қилди.

Ўз чиқишида Назарбоев дунёнинг 30та етакчи давлатлари сафига кириш ва “Тўртинчи саноат инқилоби даврида” тараққий этиш йўлида бажарилиши керак бўлган “ўнта вазифа” тўғрисида баёнот берди. Бу каби вазифалар орасида – Қозоғистон саноатини янги технологиялар байроқдори мақомига олиб чиқиш; ресурслар имкониятларидан фойдаланиш самарадорлигини яхшилаш; молиявий тармоқни "қайта жонлантириш"; коррупцияга қарши кураш ва инсон капиталлари сифатини яхшилаш ҳам бор.

Бундан ташқари, Назарбоев иш стажи ҳисобга олинган ҳолда асосий пенсиялар миқдорини 1,8 баробар кўпайтирилишини, шунингдек янги дастурлар асосида таълим беришга ўтганўқитувчилар маошини 30-50 фоизга оширилишини эълон қилди.

Назарбоев шунингдек, "Смарт Сити" технологияларини ривожлантиришниятини ҳам билдирди. Президентнинг фикрича, бу "ривожланаётган шаҳарлардаги муаммоларни самарали ҳал қилишгава сармоядорлар учун жозибадорликни оширишга хизмат қилади".

Ўз сўзида президент Қозоғистоннинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги раислиги, Миллий жамғарма активларини “музлатиб қўйилиши” атрофидаги вазиятига тўхталмади.

XS
SM
MD
LG