Ссылки доступа

Қозоғистон Қирғизистондан кондитер маҳсулотлари олиб киришга бўлган чекловни олиб ташлади


Қозоғистон ҳукумати Қирғизистондан кондитер маҳсулотлари олиб кириш ва сотишга бўлган чекловни бекор қилиш ҳақида баён қилди.

Чоршанба куни Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг жамоат соғлиғини сақлаш қўмитаси тарқатган баёнотда Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “санитария ва эпидемияга қарши тадбирлар” ўтказилгани ва “Куликовский” номидаги кондитерлик уйи”га нисбатан “назорат кучайтирилгани” чекловни бекор қилишга асос бўлгани айтилади.

Қўмитанинг баёнотида “мос келмайдиган маҳсулотни сотиш таваккалини камайтириш мақсадида” қўмита “юқорида кўрсатилган корхонанинг маҳсулотини сотиш босқичида” мониторингни давом эттириши ҳақида сўз юритилган. «Бу чора Евроосиё иқтисодий комиссияси кенгашининг тегишли қарори билан тартибга солинган, кучайтирилган лаборатория назорати доирасида амалга оширилади”, - дейилади баёнотда.

Қўмита раиси, Қозоғистоннинг бош санитария врачи Жандарбек Бекшин ноябрь ойида Қирғизистондан сут, гўшт ва кондитер маҳсулотлари олиб кириш тўхтатилишини хабар қилган эди. “Техник регламентлар бузилиши оқибатида” бир нечта қирғиз компанияларининг озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш тақиқланган эди.

XS
SM
MD
LG