Ссылки доступа

Ўзбекистон бош вазири Душанбега келди


Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 10 январь куни эрталаб расмий ташриф билан Тожикистонга келди. Тожикистон президентининг матбуот хизматида Ўзбекистон бош вазирига юқори лавозимли шахслардан иборат делегация ҳамроҳ бўлгани айтилмоқда.

Бу Абдулла Ариповнинг Ўзбекистон бош вазири лавозимида Тожикистонга қилган биринчи ташрифидир. Куннинг иккинчи ярмида юқори лавозимли меҳмонни ТР президенти Эмомали Раҳмон қабул қилиши кутилмоқда.

Давлат раҳбарининг матбуот котиби Абдуфаттоҳ Шарифзода учрашувдан сўнг иккала мамлакат бош вазирларининг раислиги остида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича тожик-ўзбек ҳукуматлараро комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтишини айтди.

Унинг сўзларига қараганда, тожик-ўзбек чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг учрашуви ҳам бўлиб ўтади. Ўзбекистон бош вазирининг ташрифи якунлари бўйича икки мамлакат ўртасида келишувлар пакети имзоланади.

Тожикистон ТИВдаги ахборотга эга манбанинг айтишига қараганда, Абдулла Арипов 10-11 январь мобайнида Мирзиёевнинг ТРга ташрифини тайёрлаш билан банд бўлади. Унинг сўзларига кўра, Абдулла Арипов Ўзбекистон раҳбарининг ташрифини тайёрлаш доирасида тожикистонлик ҳамкасби Қоҳир Расулзода, Тожикистон ТИВ раҳбари, ТР МХДҚ чегара қўшинлари бош бошқармасининг раҳбарлари, «Барки Точик» ва “Тожикистон темир йўллари” давлат компанияларининг раҳбарияти билан учрашади.

XS
SM
MD
LG