Ссылки доступа

Вашингтон: Россия элчихонаси олдидаги майдонга Немцов номи берилишига қарор қилинди


Борис Немцов

Вашингтон давлат кенгаши АҚШ пойтахтидаги Россия элчихонаси олдидаги Немцов майдони тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилишнинг тезлаштирилган тартибини бир овоздан ёқлади. Бу ҳақда Борис Немцов фонди раиси, "Открытая Россия" ҳаракати раисининг ўринбосари кичик Владимир Кара-Мурза хабар қилди.

Декабрнинг охирида Вашингтон шаҳар кенгашининг ихтисослашган қўмитаси Россия элчихонаси рўпарасидаги кўчанинг бир қисмини 2015 йилда ўлдирилган россиялик сиёсатчи Борис Немцов шарафига номлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини бир овоздан тасдиқлагани хабар қилинган эди.

Аввалроқ, қонун лойиҳаси Вашингтон шаҳар кенгашининг депутатлари томонидан кўриб чиқилиши 9 январда бўлиб ўтиши хабар қилинган эди. У кучга кириши учун маъқулланиши ва шаҳар мэри томонидан имзоланиши зарур.

XS
SM
MD
LG