Ссылки доступа

Ўзбекистон Қирғизистонда тўққизта корхона очади


Ўзбекистон Қирғизистонда автоуловларга техник хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги техникасини йиғиш, пластик қисмлар ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда тўққизта корхона очади. Бу ҳақда ҚР Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш агентлиги директорининг ўринбосари Шумкарбек Адилбек ўғли маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, еттита компания қирғиз-ўзбек қўшма корхонаси мақомига эга бўлади. Ўзбекистоннинг "Artel Engineering" ва Қирғизистоннинг «Л.Т.Б» ширкати Артелнинг кир ювиш машиналарини йиғиш билан шуғулланса, Perfect Plast(Ўзбекистон) ва Имзо ЛТД (ҚР) пластик ва алюминий профилларни ишлаб чиқариш учун цех қурадилар.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг «УзАвтоСаноат» ва Қирғизистондаги «АвтоОңдооЗавод» қишлоқ хўжалиги техникаси ва тракторларини йиғиш бўйича иккита қўшма корхона очмоқда. Шунингдек, ўзбек компанияси Қирғизистоннинг "ДТ Техник" ва «Автоцентр Эстакада» ширкатлари билан биргаликда автобусларни йиғиш ва транспорт хизматларини кўрсатиш заводларини очади. «Автоцентр Эстакада» ва «Равон Моторс Тянь-Шань» ширкатлари эсаавтомобиллар йиғиш заводи ва дилерлик марказини очилишига келишиб олдилар.

Бундан ташқари, Тошкентдаги "Artel Engineering" Қирғизистонда ўз филиалини очади ва MediaPark кўнгилочар марказини қуради.

Таъкидланганидек, ушбу битимларнинг барчаси учун меморандумлар имзоланган. Бу корхоналарнинг айримлари аллақачон ташкил этилган, қолганлари эса 2018 йилнинг охиригача қурилиши режалаштирилган. Янги компаниялар Бишкек, Ўш ва Қора-Болта шаҳарларида очилади.

XS
SM
MD
LG