Ссылки доступа

АҚШ Эрондан барча сиёсий маҳбусларни озод қилишни талаб қилмоқда


Оқ уй Эрон расмийларидан сўнгги ҳафталарда қўлга олинган намойишлар иштирокчиларини озод қилишларини талаб қилди. Чоршанба куни Дональд Трамп маъмуриятининг чоп этилган баёнотида Вашингтон минглаб ҳибсга олинганлар, қийноқлар ва намойишчиларни ўлдириш ҳақидаги хабарлардан чуқур хавотирда эканлиги таъкидланади.

Баёнотда Эронда сиёсий маҳбусларнинг озод этилишига, шу жумладан, яқинда ҳибсга олинганларни озод қилиш талаб этилади.

Эронда сўнгги намойишлар муносабати билан ҳибсга олинганлар сони ҳозирчаномаълум. Расмийлар бир неча юз кишилар ҳақида хабар қилди ва уларнинг аксарияти озод қилинганини таъкидламоқда. Бошқа манбаларга кўра, гап минглаб одамлар ҳибсда эканлиги ҳақида кетмоқда. Полиция билан тўқнашувларда 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Эронда норозилик намойишлари декабрь ойи охирида бошланди ва тахминан бир ҳафта ўтиб улар бостириб олинди.

Хабарларга кўра, Дональд Трампнинг маъмурияти бу ҳафта Теҳрон билан "ядровий келишув" муносабати билан жорий этилган Эронга қарши баъзи санкциялар бўйича мораторийни ўз кучида қолдирилиши ҳақида бир қарорга келади. Ёки мораторийдан воз кечиб, шу йўл орқали Эроннинг ядровий дастурига оид битимни шубҳа остига олади.

XS
SM
MD
LG