Ссылки доступа

Саудия Арабистони ёлғиз сайёҳларга виза бера бошлади


Саудия Арабистони расмийлари эркакларнинг ҳамроҳлигисиз сайёҳат қилмоқчи бўлган 25 ёшдан катта аёлларга виза беришни бошлади. Айтилишича, янги қоидалар 2018 йилнинг биринчи чорагида ишга тушиши кутилмоқда. Бир марталик виза 30 кунга берилади.

Бундан аввал аёллар эркак жинсидаги қариндошларининг ҳамроҳлигисиз Саудия Арабистонига кира олмас эди. Эндиликда бу тақиқ 25 ёшга тўлмаган аёлларгагина қўлланилади.

Саудия Арабистони сайёҳлик бўйича давлат комиссиясининг маълум қилишича, янги қоидалар сайёҳлар орасида мамлакатнинг жозибадорлигини ошириш мақсадида жорий этилмоқда.

Саудия Арабистонида бир неча ойдан бери меросхўр шаҳзода Муҳаммад бин Салмон томонидан кенг қамровли ислоҳотлар ўтказилмоқда. Октябрь ойида аёллар автомобиль ҳайдаш ҳуқуқини қўлга киритди ваўз билганларича жамоат жойларига бориш имкониятига эга бўлди. Бундан ташқари мамлакатда концертлар ва бошқа кўнгил очар тадбирларни ўтказиш имконияти пайдо бўлди. Ўтган йил сўнгида маълум бўлишича, подшоҳликда сўнгги 35 йиллик танаффусдан сўнг илк бор кинотеатрлар очилди. Расмийларнинг фикрича, ислоҳотлар нефтга боғланиб қолган иқтисодиётни диверсификациялаши керак.

XS
SM
MD
LG