Ссылки доступа

Хитойнинг Huawei компанияси ҚРда “Ақлли шаҳар” лойиҳасини амалга оширади (видео)


ҚРда “Ақлли шаҳар” лойиҳаси Хитойнинг Huawei Technologies Co.компанияси томонидан амалга оширилади. Бу борадаги Келишув компания вакиллари билан 11 январь куни имзоланди.

«Huawei Technologies Co., Ltd» компанияси барча ускуналар ва хизматларни Қирғизистон қонунчилигининг маълумотларни ҳимоялаш, киберхавфсизлик талабларига мос ҳолга келтиришини таъминлаши керак.

Мазкур лойиҳанинг ҳаётга татбиқ этилиши биринчи босқичда Бишкек ва Ўш шаҳарлари кўчалари ва йўллари хавфсизлиги таъминланишига хизмат қилади, ҳамда шаҳарларнинг асосий магистрал йўлларини, чоррахаларини, жамоат тадбирлар ўтказиладиган жойларини қамраб олади, йўл транспорт ҳодисалари юз берган тақдирда тезкорлик билан муаммоларни ҳал қилади, шунингдек, жиноий ва террорчилик хавфларига қарши самарали кураш олиб боради.

Бош вазир Сапар Исақовнинг таъкидлашича, бу лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш бир ярим йил давом этади.

Бундан аввал Исақов, Huawei – жуда ҳам ажойиб компания эканини айтган эди.«Ақлли Дубай» лойиҳасини ҳаётга ким татбиқ қилди? Huawei. Технология худди Дубай каби бўлади, балки ундан-да яхши бўлар, чунки биз улардан кейин амалга ошираяпмиз», - деди бош вазир.

(«Ақлли шаҳар» Хитойнинг Huawei компанияси томонидан ҳаётга татбиқ қилинади)- видео.

XS
SM
MD
LG