Ссылки доступа

Автомобилларни оқ ранга бўяш кампанияси Туркманистон шимолига ҳам кўчди


Автомобилларни оқ рангга бўяш талаби Туркманистон шимолидаги минтақа – Дашоғузга ҳам етиб борди.

“Озодлик” манбасининг айтишича, икки ой муқаддам ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари ўзларининг қора рангли автомобилларини оқ ранглисига алмаштира бошлаган эди, эндиликда бу бошқа давлат идораларининг ходимларига ҳам жорий қилинмоқда. Шахсий автотранспортини алмаштириш имкониятига эга бўлмаганлар автомобилларини оқ рангга бўямоқда.

Сўнгги хабарларга қараганда, Дашоғуз вилоятидаги барча ташкилотларда, жумладан таълим, тиббиёт ва маъмурий муассасаларда, шунингдек бозорларда ҳам оқ рангли хизмат автомобиллари мажбурий дея эълон қилинди.

“8 январь куни Дашоғузда махсус йиғилиш ўтказилиб, автотранспорти мавжуд бўлган барча муассасаларнинг раҳбарлариданфевралойининг ўрталаригача оқ рангга бўяшлари сўралди”, - дейди вилоятдаги муассасалардан бирининг амалдори. Унинг сўзларига қараганда, йиғилишда: "Бизнинг раҳнамомиз оқ машина ҳайдайди, оқ ранг - омад", дейилди.

"Айни дамда Дашоғуздаги автосервисларда қора рангли машиналарни оқ рангга бўямоқчи бўлганларнинг узундан узун навбати пайдо бўлди. Агар навбатга бугун турсангиз, у ҳолда навбатингиз камида15 кундан кейин келади. Ҳайдовчилар, асосан мижозларни Ашхабодга олиб борувчи таксичилар ўз машиналарини қисқа муддатда бўяшни исташади", -дейди Ашхабодда яшовчи яна бир манба.

Унинг сўзларига қараганда, шу сабабли ҳам Дашоғузда автомобилларни бўяш нархи бирданига кўтарилиб кетди. Автомобилларни бўяш учун тахминан 8000 манат талаб қилинмоқда. (Туркманистон МБ расмий курси бўйича 3.5 туркман манати – 1 АҚШдолларини ташкил қилади).

XS
SM
MD
LG