Ссылки доступа

Тожикистонда озиқ-овқат нархлари сунъий равишда оширилмаган


Тожикистон Антимонополия хизмати Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг мурожаатидан сўнг мамлакатдаги озиқ-овқат нархларининг ошиши билан боғлиқ вазият сабабларини таҳлил қилди. Бу ҳақда антимонополия сиёсати муассасаси 11 январь куни маълум қилди.

Ўтган йилнинг баҳорида МХДҚ Антимонополия хизматига мурожаат қилиб, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи кўтарилиши билан боғлиқ сабабларни ўрганишни сўраган эди. Махсус хизмат бу муаммо билан Тожикистон Статистика қўмитаси маълумотига кўра мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўртача 20 фоиз кўтарилганидан сўнг қизиқиб қолди. Зарур кундалик эҳтиёж маҳсулотларининг баҳоси икки баробар ошган эди.

Бунга жавобан Антимонополия хизмати текширув давомида озиқ-овқат махсулотларининг нархи сунъий равишда оширилгани аниқланмаганини маълум қилди.

Антимонополия хизмати ходимининг айтишича, озиқ овқат маҳсулотлари нархининг ошишига маълум бир омиллар, жумладан маҳсулот ишлаб чиқариладиган хом ашёнинг нархи ошиши сабаб бўлган. Бошқа сабаблар ҳам бор. Унинг сўзларига қараганда, ўтган йилнинг қишида Покистондан картошка импорти деярли тўхтаб қолди, бунинг натижасида картошка 57 фоизга қимматлашди.

XS
SM
MD
LG