Имомларнинг сўзларига қараганда, улар қабул қилган қарордан мақсад — шариат аҳкомларига зид бўлган исрофгарчиликка чек қўйиш ва яқинларидан ажраган ва дафн маросимларида таом тарқатаётган оилалар зиммасидаги моддий юкланмани енгиллаштиришдан иборат.
Имомлар дафн маросимларида қимматга тушувчи таом тарқатишлар, маросимда қатнашган кишиларга қимматбаҳо буюмлар, гиламлар беришларга тақиқ қўйишларини хабар қилдилар. Бу қарорнинг бажарилишини вилоят, шаҳар, туман ва қишлоқлар масжидларининг имомлари, шунингдек, муллалар ва ҳожилар назорат қилишлари шартлиги хабар қилинмоқда.