Шаҳар мэриясининг молиявий-хўжалик фаолияти ҳар икки йилда бир марта ўтказилади, навбатдаги текширув 2018 йилнинг май ойида ўтказилиши керак эди. Бироқ фуқаролар гуруҳининг шикоятлари ва шаҳар мэри Рустам Эмомалининг илтимосига кўрабу галги текшириш навбатдан ташқари ўтказилмоқда.
Душанбе мэрияси матбуот котиби Абдумажид Усмонзоданинг 15 январь куни айтишича, навбатдан ташқари текширув бюджет маблағларидан фойдаланиш шаффофлиги ҳамда мақсадли ишлатилишини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда. Унинг сўзларига қараганда, текширув Рустам Эмомали бошчилигидаги пойтахт маъмуриятнинг бир йиллик фаолиятини қамраб олади. У бу мансабга ўтган йилнинг 12 январь куни ўтирган эди.
Ўтган йили Коррупцияга қарши кураш Агентлиги бюджет маблағлари ўзлаштириб олингани борасида бир гуруҳ фуқароларнинг шикоятни ўрганиш мақсадида пойтахт мэриясининг фаолиятни ўрганишга киришилгани ҳақида маълум қилган эди. “Истиқлол” тиббиёт маркази, “Душанбе Плаза” мажмуаси ва “Муносиб турар-жой” лойиҳаси асосидаги бинолар қурилишида бюджет маблағлари ўзлатирилиши юзасидан текширувлар шаҳар мэри Маҳмадсаид Убайдуллоев мансабидан олинганидан сўнг бошлаб юборилган эди.