Ҳукумат томонидан асосий рақиб бўлган “Республика” партиясининг етакчиси Ўмурбек Бабанов президент сайловидан сўнг дарҳол «Бишкек-Москва» йўналиши бўйича мамлакатдан учиб кетганди. Ўшанда унинг ҳамкасблари Бабанов Россияга даволаниш учун чиқиб кетганини хабар қилишган эди.
Кейинроқ ҚР Бош прокуратураси Бабановга қарши асосан этник ўзбеклар яшайдиган Ўш шаҳрининг “Амир Темур” кичик туманида сайловчилар билан 28 сентябрдаги учрашув чоғида сўзлаган нутқи муносабати билан ҚР ЖК 297-моддасининг 1-қисмида (“Конституциявий тузумни куч билан ўзгартиришга оммавий чақириш”) ва 299-моддасининг 1-қисмида (“Миллий, ирқий ва диний адоват қўзғаш”) назарда тутилган жиноятлар белгилари бўйича жиноят иши қўзғатди.
2017 йилнинг охирида Бабанов сиёсатдан бутунлай кетишини хабар қилди.
Бироқ сайловлар ва референдумлар ўтказиш бўйича марказий комиссиясига парламент депутати Бабанов номидан мандатидан воз кечиш ҳақида ариза тушмаган. Бу ҳақда МСК раисининг ўринбосари Абдижапар Бекматов хабар қилди. МСКнинг умумий бўлимида ҳозирча тегишли ариза олинмаганини билдиришди.