Ссылки доступа

Душанбеда ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган 18 ёшли қиз қутқарилди

Душанбеда 18 ёшли қиз ўзини Душанбинка дарёсига ташлаб жонига қасд қилмоқчи бўлди. Бироқ ҳодиса гувоҳлари уни қутқариб қолишди. Пойтахтдаги Фирдавсий туман милиция бўлимидаги манбанинг 17 январь куни айтишича, ҳодиса 16 январь кун ярмида юз берган.

Манбанинг сўзларига қараганда, Душанбе шаҳрида истиқомат қилувчи М.Н. исмли қиз ўзини тўқимачилик корхонаси яқинидаги кўприкдан дарёга ташлаган, қиз ўз вақтида ҳодиса гувоҳлари томонидан сувдан олиб чиқилди.

Қизнинг нима сабабдан бу ишга қўл ургани билан боғлиқ сабаблар аниқ эмас, мазкур иш бўйича тергов давом этмоқда. Жабрдийда айни дамда шифохонада даволанмоқда.

2016 йилда Тожикистонда ўз жонига қасд қилиш ёки ўзини ўлдиришга уриниш билан боғлиқ 327 ҳодиса қайд қилинган. Ўтган йилнинг февраль ойида қутқарувчилар Душанбинка дарёсидан чўкиб кетган бир қизнинг жасадини олиб чиққан эди. 18 ёшли Шабнами Суҳроб пойтахтдаги 46 мавзе ҳудудидаги кўприкдан ўзини дарёга ташлаган эди. Ҳодиса сабаблари ҳамон аниқ эмас.

XS
SM
MD
LG