Маълум бўлишича, Матаев орден олишга ҳужжатлар топширмаган ва бу тўлалигича мукофот ташкилий қўмитасининг ташаббусидир.
Андрей Сахаров номидаги мукофот бу – журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларига “ошкоралик”, ўз нуқтаи назарини ва ҳуқуқ ҳимоячиси фаолиятини ҳимоя қилганлиги, шунингдек, катта қизиқиш уйғотган материаллар учун топшириладиган мукофотдир. Ҳакамлар таркибига журналистлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ваёзувчилар киради. Улар орасида, масалан, Нобель мукофотининг совриндори Светлана Алексиевич ҳам бор. Аввал Анна Политковская, шунингдек, Озодлик радиоси ва “Новая газета” шу мукофот билан тақдирланган эди.
Сейтқози Матаев давлат буюртмасини ўзлаштиришда тахмин қилинган “талон-тарож” учун, 2016 йилда олти йил қамоққа маҳкум этилганди. 2017 йил охирида у муддатидан олдин шартли равишда озодликка чиққан.