Ссылки доступа

Тожикистон ИИВ ўз сафларини коррупциядан тозалашга қарор қилди


Тожикистон ички ишлар вазирлиги фуқароларга мурожаат қилиб, ҳуқуқ тартибот идоралар ходимлари томонидан содир этиладиган қонун бузилишлари ҳақида маълумот беришларини сўради.

"Милиция ходимлари томонидан коррупция ёки ноқонуний ҳатти ҳаракатлар содир этилгудек бўлса, бу каби иллатларни бартараф этиш мақсадида фуқаролар ички ишлар вазирлигининг 221-21-21 “Ишонч телефонлари” орқали ёки ИИВнинг Viber, WhatsApp, IMO, Telegram ва WeChat даги «Мобил репортёри» (+ 992 939 222 111) орқали мурожаат қилишлари мумкин", дейилади ҳуқуқ тартибот идорасининг сайтида эълон қилинган хабарда.

Мурожаат 18 январда Тожикистон ҳукуматининг кенгайтирилган йиғилиши арафасида эълон қилинди. Йиғилишда Тожикистоннинг 2017 йилги ижтимоий-иқтисодий тараққиёти якунлари ва республиканинг 2018 йилдаги ривожланиш режаси муҳокама қилинади.

ТР ИИВ матбуот котиби Умаржони Эмомали вазирлик хабар берувчиларнинг исми сир сақланишини кафолатлаши ҳақида маълум қилди.

Яқинда коррупцияга қарши кураш идораси февраль-апрель ойларида ИИВ,Транспорт вазирлиги, Қурилиш ва архитектура қўмитаси, Тожикистон ҳукумати қошидаги дин ишлари ва урф-одатларни соддалаштириш қўмитасида “коррупция ҳаракатлари эҳтимоли” бўйича текширув ўтказилиши ҳақида маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG