Зиёратга борувчиларни танлаб олиш электрон рўйхат бўйича амалга оширилади. 12 февралгача авиакомпаниялар ўртасида тендер ўтказилади, деб таъкидлашмоқда ҚМДБда.
2018 йилда ҳаж вақти август ойига тўғри келади. Зиёратчилар июлдан Саудия Арабистонига кета бошлайдилар.
2017 йилда Саудия Арабистони ҳаж сафари учун Қирғизистонга 4760та ўрин ажратган эди. Ўшанда ҳажга бориш нархи ҳар бир одамга 2760 долларни ташкил қилганди.