Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг охирги китобларидан бири “Турманистон – Буюк ипак йўлининг юраги”нинг бобларидан бири жорий йилда шиор бўлди.
Номини ошкор қилмаслик шартига кўран Озодлик билан суҳбатлашган турманистонликлар айтиб беришларича, ушбу ташвиқот ўқитувчилар, врачлар ва бюджет соҳасининг бошқа ходимлари учун қўшимча харажатга айланади. Бу эса иқтисодиёт кундан-кунга ёмонлашиб бораётган бир пайтда жуда ҳам сезиларлидир.
"Портретлар ҳамма давлат муассааларида, жумладан мактабларда ҳам алмаштирилади. Ашхободдаги мактаблардаги ўқитувчсилардан 25 манат (7 доллардан кўпроқ)дан тўплашади, шундан сўнг реклама ва нашриёт ходимлари келишиб, эски портретларни олиб кетишади ва ўрнига янгиларини олиб келишади. Минтақаларда харажат камроқ бўлиши учун мактаблар фақат портретларни сотиб олишади, улар учун рамкаларни эса алмаштиришмайди, лекин барибир ҳаммаси учун ўқитувчиларнинг ўзлари пул тўлашади ", - деди пойтахт мактабларидан бирининг директори.
Унинг сўзларига қараганда, давлат раҳбарининг портретини янгилашга кетадиган харажатларнинг асосий қисми ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари ва бошқа давлат муассасаларининг оддий ходимлари ҳисобидан қопланаётган бир пайтда, бу ҳар йилги кампания босмахона бизнеси ва уларнинг бевосита буюртмачилари учун аллақачон фойдали ишга айланиб улгурган.