Ссылки доступа

Автобус ёниб кетиши оқибатида ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш давом этмоқда (видео)


Ўзбекистон Фавқулотда вазиятлар вазирлиги тарқатган хабарга қараганд, Қозоғистоннинг Ақтобе вилоятида автобус ёниб кетиши оқибатида ҳалок бўлган 52 нафар ўзбекистонликнинг шахсини аниқлаш давом этмоқда.

Генетик даражада экспертизалар якунланганидан сўнг куйиб кетган жасадлар Ўзбекистоннинг шаҳар ва туманларига юборилади.

Маълум қилинишича, Қозоғистонда ёниб кетган автобусда бўлганларнинг қариндошлари ДНК экспертизасини ўтказиш мақсадида Тошкентга чақирилмоқда.

Бироқ, автобусда бўлиши эҳтимоли бор деб айтилаётган ва рўйхатга киритилган айрим фуқароларнинг қариндошлари ўз яқинларининг ҳалок бўлгани борасидаги хабарларни инкор қилмоқда. Масалан, рўйхатга 52 рақам билан Тошкентда истиқомат қилувчи Умаржонов Муҳиддинжон киртилган. Бироқ, унинг қўшнилари Муҳиддинжон Умаржоновнинг рўйхатга киритилганидан ҳамон бехабар эканликларини айтишмоқда. Умаржоновнинг холаси: "Биз рўйхатни Интернетда кўрдик. Бироқ биз жиянимиз вафот этганига ишонмаймиз. Уни ўлди деб ёзманг. Бу нотўғри хабар», – деди.

Шу билан бирга Қозоғистондаги ёниб кетган автобусда ҳалок бўлганларнинг оилаларига моддий ёрдам бериш мақсадида “Умид ва ҳаёт” халқаро жамғармаси томонидан ўтказилмоқчи бўлган хайрия марафони бекор қилинди. Бу ҳақда Facebook'дагиўзининг саҳифаси орқали жамғарма раиси Илҳомжон Қосимов маълум қилди.

«Биз бошлаган хайрли ишдан айрим шахслар ўзларининг ғаразли мақсадларида фойдаланмоқчи бўлди. Улар банкда рақам очиб, менинг номимдан пул тўплай бошлади. Бошламаган ишнинг маъсулиятидан қочиш мақсадида мен хайрия марафонини ўтказмасликка қарор қилдим», – дея ёзди Қосимов.

Бироқ Ўзбекистонда бир гуруҳ ёшлар фаоллари Қозоғистонда ёниб кетган автобусда бўлган Ўзбекистон фуқароларининг оила аъзоларига моддий ёрдам бериш мақсадида 60 миллион сўм (7,5 минг доллар) тўплашга муваффақ бўлишди.

52 узбекистанца сгорели в автобусе в Казахстане
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:50 0:00

Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни Ақтобе вилоятининг Қалибай қишлоғи яқинида Чимкентдан Қозонга кетаётган автобус ёниб кетди. Автобусда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари бор эди. Автобус ичида 57 киши бор эди, улардан беш нафари – уч нафар Қозоғистон, икки нафар Ўзбекистон фуқароси тирик қолди. Шифокорларнинг хабар қилишича, тирик қолганларнинг аҳволи барқарор бўлиб, ҳаётлари хавф остида эмас.

XS
SM
MD
LG