Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати хабар қилди.
Facebook ижтмоий тармоғи орқали тўғридан тўғри намойиш қилинган ҳукумат йиғилишида бош вазир Сагинтаев тегишли муассасаларга қутқарув бригадалари навбатчилигини, сақланиб турган кучли совуқлар вақтида фавқулотда тиббий хизматларни ташкиллаштириш борасида кўрсатма берди. «Энг совуқ даврда барча хизматлар фаолияти аниқ ва муаммосиз йўлга қўйилиши керак», — деди Сагинтаев.
Мамлакатнинг шимолий ва шарқий вилоятларида ўтган ҳафтадан бошлаб кучли совуқ кузатилмоқда. Мутахассисларнинг сўзларига қараганда, кучли совуқ яна бир неча кун давом этади. Айрим минтақаларда ҳафта бошларида мактабларда дарслар бекор қилинди. Душанба куни Оқтобе вилояти расмийлари 22 январь куни Иргиз туманидаги трассад аавтобус бузилиб қолгани сабабли ўнлаб йўловчилар эвакуация қилингани борасида баёнот берди.
18 январь куни Оқтобе вилоятидаги трассада автобус ёниб кетиши билан боғлиқ даҳшатли фожиа юз берди, бунинг оқибатида 52 нафар йўловчи ҳалок бўлди. Ёнғиннинг асосий сабаби “оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш”, дея кўрилмоқда. Трассада туриб қолган автобус двигатели тўхтаб қолгани сабаб, салон совиб кетган ва йўловчилар уни ўз билганларича иситмоқчи бўлишган.