Тажовуз содир этилган пайтда бинода Германия, Греция, Украина ва Қозоғистон фуқаролари бўлганлиги ҳақида аввалроқ хабар қилинган эди.
АҚШ Давлат департаменти ходими у ерда неча нафар америкаликлар бўлганлигига доир ҳеч қандай маълумот бермаган эди.
Тез орада АР агентлиги Давлат департаментининг баёнотига ҳавола қилган ҳолда бир неча Америка фуқаролари Афғонистон пойтахтидаги меҳмонхонага тажовуз содир этилган пайтда ҳалок бўлганлигини маълум қилди.
Агентлик Қобулнинг расмий шахсларига ҳавола қилган ҳолда берган хабарига кўра, сўнгги маълумотлар бўйича террорчилар ҳужуми натижасида 22 киши, жу жумладан, 14 нафар чет эл фуқаролари ҳалок бўлган.