Мамлакат ҳокимият органлари Ўзбекистон фуқароларининг автойўл транспортида республика ташқарисидаги сафарлари давомидаги хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика комиссиясини ташкил қилди. Унга мамлакат бош вазирининг биринчи ўринбосари раҳбарлик қилади.
Ўтган пайшанба куни Қозоғистон Ақтўбе вилоятидаги Самара-Чимкент трассасида ичида 57 киши, шу жумладан, икки ҳайдовчиси бўлган автобус ёниб кетди. Тошкент берган хабарга кўра, барчаси Ўзбекистон фуқароси бўлган 52 киши ҳалок бўлди, яна беш нафари енгил даражали куйиш билан омон қолган. Йўловчилар - Ўзбекистон фуқаролари, ҳайдовчилар – қозоғистон фуқаролари бўлган. 23 январь куни ҳалок бўлганлар дафн этилди.
Ўзбекистон ҳокимият органлари Қозоғистондаги автобус ёнишининг эҳтимолий сабаблари келтирилган қарор чоп этди.
Ҳужжатда айтилишича, авария иситиши бўлмаган транспорт воситасининг техник бузуқлиги, осон аланга оладиган моддалар, хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмаганлиги, автобуснинг ҳаддан зиёд юкланганлиги, йўлаклар юк билан тўсиб ташланганлиги, шунингдек, ёнғинга қарши ускуналарнинг ишга яроқсизлигидан келиб чиққан бўлиши мумкин, дея хабар беради РИА Новости.