19 январь куни бўлиб ўтган мажлисда Бердимуҳамедовга Амул-Хазар йўналиши бўйича Буюк Ипак йўли трассаси ёқалаб ўтадиган югуриш эстафета таёқчаси намуналари тақдим қилинди. Таёқча дизайни тақдимоти хукумат раисининг ўринбосари Сапардурди Тойлиев томонидан ўтказилди. Бердимуҳамедов таёқча намуналарини тасдиқлади, шунингдек югириш бўйича зарур топшириқлар берди.
2017 йилнинг ноябрида Туркманистон президенти Буюк Ипак йўли бўйлаб халқаро автомобил пойгасини уюштириш ҳақида топшириқ берган эди. Кўп ўтмай у айни шу йўналиш бўйича оммавий югириш ва веломарафон ўтказиш таклифи билан чиқди.
Гурбангули Бердимуҳамедов – соғлом турмуш тарзи ва спорт тарғиботчиси сифатида танилган. Ёшлигида кураш ва ўқ отиш билан шуғулланган, ҳамон чавондозлик ва автоспорт билан шуғулланади.2013 йилда Ашхабодда ўтказилган Alfa Romeo чемпиони бўлди. 2008 йилда Туркманистон мустақиллигининг 17 йиллигига бағишланган тадбирда картэ бўйича 10-дан олди.