Ссылки доступа

Қозоғистонда “чиройли” рақамларни сотиб олишга рухсат берилди


Қозоғистонда шахсий автомобиль учун давлат рўйхат белгисини қонуний равишда сотиб олишга рухсат берилди. Янги хизмат ҳақида ўзининг фейсбукдаги саҳифасида “Фуқаролар учун ҳукумат” давлат корпорацияси расмий вакили Мурат Жуманбай маълум қилди.

Бундан аввал қозоғистонликлар пул эвазига фақатгина давлат рақамидаги сонларни танлашлари мумкин эди. Мазкур хизмат 2014 йилда йўл полициясидаги коррупцияга қарши курашиш мақсадида жорий қилинган.

Ўтган йилнинг ўзида “чиройли” рақамлар бир ярим миллиард тенге ($4,5 млн.дан кўп) суммага сотилган.

Эндиликда ҳарфларни ҳам сотиб олса бўлади. “Фуқаролар учун ҳукумат” давлат корпорацияси расмий вакилининг таъкидлашича, рўйхатга олиш пунктларида исталган рақам бўлмаган тақдирда, махсус бланк тўлдириб, уни тайёрлашга буюртма берса бўлади.

010, 050, 707 каби орқа-олдидан бир хил ўқиладиган “чиройли” рақамлар баҳоси $400 дан бошланади.

001, 007 ва 777 рақамлари нархи ҳарфлар билан танланганда $2 мингдан зиёд туради.

XS
SM
MD
LG