Ссылки доступа

“ИД”нинг тожикистонлик ёлланганнинг ота-оналари фарзандларини Афғонистондан қайтаришни сўрамоқда


Кулоб шаҳрида истиқомат қилувчи 18-ёшли Шодижон Боевнинг ота-оналари Тожикистон ҳукуматига мурожаат қилиб, ўғилларини Афғонистондан қайтаришга ёрдам беришни сўрамоқда, дея хабар берди журналистларга Кулоб минтақаси прокурори Хушвақт Машрабзода.

Хабар қилинишича, Шодижон айни дамда Афғонистоннинг Нангархар вилоятидаги ИД машқ базасида турибди.

Хушвақт Машрабзоданинг таъкидлашича, Шодижон Боевга нисбатан Тожикистон Жиноят кодексининг 401 моддаси - “Ёллаш” бўйича жиноий иш очилган. «Биз, Боев 2016 йилда Россия ҳудудида бўлганини аниқладик. Ўтган йили у Туркияга кетган, у ердан эса Эронга борган. Ўтган йилнинг декабрь ойида у сохта ҳужжат билан Эрон-Афғонистон чегарасидан ўтган ва айни дамда Нангархар вилоятида яшамоқда», - деди журналистларга Кулоб прокурори.

Шодижоннинг онаси Фируза Мараҳимованинг маълум қилишича, унинг ўғли 2 декабрдан бери Афғонистон ҳудудларида турибди. Унинг айтишича, Шодижон Москадаги ресторанлардан бирида ишлаган. «У 4 декабрь куни уйга қайтишга ваъда берган эди, маошини олиши билан чипта сотиб олишини айтганди. Бироқ бу вақтда у Туркия ёки Эронда экани маълум бўлди».

Шодижон онаси билан қисқа телефон суҳбатида, 2 декабрь куни ИД эмиссарлари ўзининг Тожикистон паспортини йиртиб ташлаганини ва Афғонистонга ўтишига ёрдам берганини маълум қилди. «Сўнги бор Шодижон бизга Жалолободдан қўнғироқ қилди. У қилган ишидан пушаймон эканлигини айтди, бироқ қандай қилиб ватанга қайтишни билмаётганини таъкидлади. Шодижон ўзини қутқариш лозимлигини айтди», - деди Фируза Мараҳимова.

Хушвақт Машрабзоданинг айтишича, агар Шодижон қилган ишидан самимий пушаймон қилаётган бўлса, у ҳолда уни авф қилинишига умид қилиши мумкин.2015 йилда Тожикистонда Жиноят Кодексига қўшимча киритилди, унга кўра ҳукумат хориждаги ҳарбий гуруҳлар хизматида бўлган ва уйга қайтиб қилган ишидан пушаймон бўлган фуқароларни авф қилиш қилиш имкониятларига эга бўлди.

XS
SM
MD
LG