Ссылки доступа

Грузия 2018 йилдан бошлаб Россиядан энди Россиядан газ сотиб олишни режалаштирмаяпти


Шу йилдан бошлаб Грузия Россиядан газ сотиб олишни режалаштирмаяпти, чунки ёқилғининг бу турига бўлган барча эҳтиёжни Озарбайжон қопламоқда. Бу ҳақда Грузия иқтисодиёт вазирининг ўринбосари Георгий Чиковани баён қилди.

Грузия мухолифати аввалроқ, ўтган йили Москва ва Тбилиси Арманистонга ёқилғи транзити учун тўловни “монетизациялаштириш”га келишиб олганлиги сабабли, ҳукумат “Газппром” компаниясидан газ сотиб олишга қодир эмаслигини баён қилган эди. Мулозим бу таъкидни инкор қилди.

"Бизда Россия газини сотиб олишга пул етишмаяпти деб айтиш мумкин эмас. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, пул тўлови анча катта", – деди вазир ўринбосари. У ҳозирги вақтда "шунчаки Грузияга Россия гази керак эмас, чунки Озарбайжон гази бемалол етиб турибди" деди.

“Газпром” ва Грузия ҳукумати ўртасидаги шартномага кўра, Арманистонга газ транзити учун ўтган йили қисман пул билан ва қисман хомашё билан ҳақ тўлашди. 2018 йилдан бошлаб, тўлов фақат пул билан амалга оширилади. Аввал Россия газини Арманистонга транзит қилганлик учун газ транспортировкаси умумий ҳажмининг 10 фоизи Грузияга қоларди.

XS
SM
MD
LG