Унинг сўзларига қараганда, бу “мос соқол, қисқа шимлар” бўлиши мумкин, аммо ҳар бир кўриниш алоҳида эмас, балки тўплам сифатида кўриб чиқилади. Бу кўринишларни белгилаш учун, унинг айтишича, махсус экспертиза шуғулланади.
"Керак бўлса, у ерга соқоллар узунлиги ёзиб қўйилади. Гап ҳар қандай соқол ҳақида кетмаяпди, руҳонийларнинг соқоли ҳақида ҳам кетмаяпти. Гап бу ерда беқарорлаштирувчи оқимларга қўшилиб қолганлар ҳақида бормоқда", — дея баёнот берди Нурлан Ермекбаев. — "Ташқи кўринишлар билан бир қаторда улар томонидан айтилаётган гаплар, уларнинг ташвиқотларига ҳам эътибор қаратилади. Яъни мутахасислар ёппасига одамларни жалб қилавермайди."
Вазирлик бу кўринишларни “Диний фаолият ва диний бирлашмалар тўғрисида” қонун қабул қилинганидан сўнг “ИИВ ва МХҚ билан ҳамкорликда қўшма қонуний ҳужжат” бўйича белгилашади, Вазирнинг фикрича, бу кўринишлар “ҳам ташқи, ҳам ғоявий, концептуал ва психологик» бўлиши керак.