Ссылки доступа

Аҳмадбой иши бўйича ҳибсга олинган 105 та машина эгаларига қайтарилди


Чинозлик молиявий пирамидачи Аҳмад Турсунбоев "иккита қилиб қайтариш" шарти билан гаровга олган юздан зиёд машина эгаларига қайтарилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон24” телеканали 31 январь куни хабар қилди.

Tелеканал хабарига кўра, Аҳмадбойга гаровга берилган 105та автомобиль 30 январда эгаларига топширилган.

Ўзини Зарифа деб таништирган аёл Аҳмадбойга 6 минг доллардан ортиқ маблағ бергани, лекин пулларни қайтариб олиш уринишлари натижа бермаётганини айтади.

"Машиналарни қайтариб олишяпти. Чунки, буни исботлаш осон, номеридан билса бўлади. Лекин, пул берганлар ололмаяпти. Чунки, олди-берди ҳужжатлари қайд этилмаган, борлари ҳам йўқолиб кетган", - деди Зарифа.

Аҳмадбой аҳолидан қимматбаҳо тақинчоқлар ва автомашиналарни ноқонуний равишда қабул қилиб олгани айтилади.

Лекин, маблағларни олишда тадбиркор ҳеч қандай кафолат хати бермаган.

Аҳмадбой Турсунбоев одамлардан бир йилда икки баробар қилиб қайтариш шарти билан катта маблағларни ноқонуний равишда олиб келганликда айбланиб, 2016 йилда қамоққа олинган эди. Шундан буён тадбиркор Миллий хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳридаги вақтинчалик сақловчи тергов изоляторида ушлаб турилибди. Халқ орасида Аҳмадбой дея танилган тадбиркорга пул берган ва олган одамларнинг сони бир неча ўн мингдан кўп экани айтилади.

Аҳмадбой аҳолидан қимматбаҳо тақинчоқлар ва автомашиналарни ноқонуний равишда қабул қилиб олгани айтилади.

Лекин, маблағларни олишда тадбиркор ҳеч қандай кафолат хати бермаган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида ўтган йилнинг ёзидан Аҳмадбой чув туширган жабрланувчиларнинг гувоҳлик кўрсатмалари тингланди.

У товламачилик, фирибгарлик, алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш, шунингдек, валютани қонунга хилоф равишда олиш ва чет эл валютасини яширишда айбланмоқда.

XS
SM
MD
LG