Ссылки доступа

ХОҚ арбитраж томонидан оқланган 15 нафар россияликни Пхёнчханга таклиф қилмади


Халқаро олимпия қўмитаси (ҲОҚ) спорт арбитраж суди томонидан оқланган 28 нафар россияликдан 15 нафарини Пхёнчхандаги ўйинларга таклиф қилишдан воз кечди.

Ташкилот сайтида маълум қилинишича, гап бу ерда 13 нафар атлет ва икки нафар тренер – Альберт Демченко ва Сергей Чудинов ҳақида бормоқда.

ХОҚнинг баёнотига кўра, спортчилар текширувдан ўтказилганидан сўнг уларнинг тақиқланган препарат қўллаганлари борасида гумонлар пайдо бўлди. Сочи олимпиадасида допинг-тест текшириши билан шуғулланган Денис Освальд комиссияси россияликларнинг айбини исботловчи далил топмади, чунки комиссияга етарлича материаллар топширилмади, дея изоҳ беришда қўмитадагилар.

Куни кеча ХОҚ раҳбари Томас Бах Спорт арбитраж суди (CAS)нинг 28 нафар россиялик атлетни оқлаш ва олимпиада мусобақаларига қўйиш борасида чиқарган қарорини кутилмаган деди ва бу қарордан афсусланишини билдирди. Унинг таъкидлашича, спорт арбитражи томонидан жарима чоралари қўлланилмагани, у ёки бу спортчининг Олимпиадага таклиф қилинишини англатмайди.

Бундан аввал Жаҳон антидопинг агентлиги суд қарори устидан шикоят қилиш борасида баёнот берган эди.

XS
SM
MD
LG