Ссылки доступа

Ўзбекистонда касб-ҳунар коллежларида таълим олиш пуллик бўлади


Тегишли қарор президент Шавкат Мирзииёв томонидан имзоланди. Илгари коллежлар мажбурий ўрта касбий таълимнинг бир қисми бўлганлиги боис, мамлакатдаги ҳамма ўқувчилар 9-синфдан сўнг, бепул асосда коллежларга қабул қилинарди.

Лекин мактабларда кутилаётган 11 йиллик ўқишга қайтиш муносабати билан, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, коллежларнинг фаолиятини қайта ташкил қилиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан келишган ҳолда, коллежларда ўқитишга кетадиган барча харажатлар йиғиндисини ҳисобга олиб, ҳар йили тўлов-контракт асосидаги ўқиш нархининг миқдорини белгилаши зарур.

Параллел равишда аҳолининг маълум ижтимоий тоифалари учун бепул таълим ҳам сақланиб қолади. Мисол учун, кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари бўлган ўқувчилар кўптармоқли коллежларда бепул таълим оладилар, деб хабар бермоқда Podrobno.uz.

Бундан ташқари, давлат бепул таълим олиш учун грантли ўринлар ажратиш ниятида. Бунда бюджетдагилар камида уч йил касби бўйича минтақаларда ишлаб бериши шарт бўлади.

XS
SM
MD
LG