Ссылки доступа

Тожик делегацияси Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи муҳокамаси учун Тошкентга келди


Тожикистон бош вазирининг ўринбосари Азим Иброҳим раҳбарлигидаги ҳукумат делегацияси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга биринчи ташрифига тайёргарлик билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш учун Тошкентда бўлиб турибди.

4 февраль куни Ўзбекистон ТИВ Тожикистон делегациясининг ташрифи ҳақида хабар берди ва томонлар Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифига тайёргарликни ҳамда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи баҳорнинг бошланишида бўлиши режалаштирилган.

Ўтган ойда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси олий даражадаги учрашувни тайёрлаш муносабати билан Тожикистонда бўлган эди. Ўзбекистон бош вазирини Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон қабул қилганди.

Душанбеда Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг мажлиси ҳам бўлиб ўтганди.

XS
SM
MD
LG