Ссылки доступа

Украина Саакашвилига қочоқ мақомини бермади (видео)


Киевдаги суд Грузия собиқ президенти ва Украинанинг “Янги кучлар ҳаракати” етакчиси Михаил Саакашвилининг унга Украниада қочоқ мақоми берилмаганлиги устидан берган шикоятини рад қилди.

Адвокатларнинг сўзларига қараганда, Одесса вилоятининг собиқ губернаторини Грузияга экстрадиция қилишлари мумкин. Ҳимоя томони қарор устидан конституциявий судга шикоят қилиш ниятида.

2017 йил июль ойида Украина президенти Саакашвилини Украина фуқаролигидан маҳрум қилган эди. Бунинг учун Грузиянинг собиқ президенти гўёки фуқароликни олиш учун аризасида нотўғри маълумот кўрсатганлиги ваунга нисбатан Грузияда жиноий ишлар очилганлиги ҳақида хабар қилмаганлигини асос қилиб кўрсатишган. Сентябр ойида сиёсатчи миграция хизматига мурожаат қилган ва қочоқ мақомини беришларини сўраган. 2018 йил 3 январда Киевдаги суд сиёсатчини қочоқ ва Украниа фуқаролигидан маҳрум қилинганидан сўнг қўшимча ҳимояга муҳтож шахс деб тан олишни рад қилди.

Украина не дала Саакашвили статус беженца
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:48 0:00

5 январь куни Тбилиси шаҳар суди Саакашвилини Грузия президенти лавозимида ўз ваколатларини ашаддий оширишда айбдор деб топди ва уни уч йилга қамоққа ҳукм қилди. "Янги кучлар ҳаракати" етакчиси Украина ҳукумати уни мамлакатдан экстрадиция қилиш учун расман асосларга эга бўлиш мақсадида ишни кўриб чиқишни атайлаб тезлаштираяпти, деб ҳисобламоқда.

XS
SM
MD
LG