Ссылки доступа

Боласини кома ҳолатигача калтаклаган аёлга жиноий иш қўзғатилди


Ўшда ўз ўғлини калтаклаган 24 ёшли А. Д. ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Азаттиқ»(“Озодлик” радиоси қирғиз хизмати)га Ўш шаҳар ИИББ вакили Замир Сидиқов маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, 4 февраль куни аёл оғир жароҳат олган ўғлини Ўш вилоят шифохонасининг реанимация бўлимига олиб келган. У 2 ёшу 8 ойлик ўғли зинадан қулаб тушганини айтган. Текширув вақтида боланинг баданида кўплаб жароҳатлар, шунингдек ички органларида жароҳат ва миядан қон кетиши аниқланди.

Тергов вақтида она шовқин солган ўғлини калтаклаганини тан олди. Аёлнинг айтишича, ўғлини ёлғиз ўзи тарбия қилмоқда, ўғли гапга қулоқ солмагани учун калтаклабди.

ҚР Жиноят кодексининг 234 моддаси («Безорилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди. Гумондор Вақтинчалик ушлаб туриш изоляторига жойлаштирилди. Унга нисбатан эҳтиёт чораларини кўриш масаласи бугун муҳокама қилинади.

XS
SM
MD
LG