Ссылки доступа

Туркман президентининг ўғли “Мерос” лақабли отда сайр қилди


Президент Гурбангули Бердимуҳамедов ўғли Сердар билан биргаликда Ашхабод яқинидаги Ахалтака от мажмуасига борди. Расмий матбуотнинг 4 февраль куни маълум қилишича, Туркманистон президенти Гуджурли (Кучли) лақабли отда, ўғли эса Мирас (Мерос) лақабли отда сайр қилишган.

"Бу ерда Президент Гурбангули Бердимуҳамедов “Мирас” лақабли от эгарида бўлган ўғли Сердар билан оммавий физькултура-соғломлаштиришниривожлантиришва спортда юксак марраларни қўлга киритиш борасида фикр алмашди", дея хабар берди давлатга тегишли ТДХ ахборот агентлиги.

2017 йил апрелида Туркманистон президенти, Мирас лақабли арғумоқда от пойгасида иштирок этган ва ғолиб бўлган, ҳамда бош совринни қўлга киритган эди, расмий матбуотнинг ўшанда тарқатган хабарига қараганда, соврин маблағлари йилқичиликни ривожлантириш эҳтиёжларига топширилган эди.

Бундан аввал тарқатилган хабарларга қараганда Мирас (Мерос) лақабли арғумоқни давлат раҳбарнинг набираси Керимгули Бердимуҳаммедов вояга етказган ва пойгага тайёрлаган.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мунтазам суратда отда сайр қилишни одат қилиб олган, айрим ҳолларда давлат раҳбарига оилда аъзолари ҳамроҳлик қилади. 2017 йилнинг баҳорида Гурбангули Бердимуҳамедов велопойгада иштирок этди ва ўғли Сердор ҳамда набираси Керимгули ҳамроҳлигида отда сайр қилди.

Сўнгги йилларда Сердар Бердимуҳаммедовнинг сиёсий-жамоатчилик фаоллиги кучаймоқда, унинг шахсиятига расмий матбуот ҳам алохида эътибор қаратмоқда. Шу билан бирга, у ўз отасининг сиёсий меросўрлиги ролига тайёрланаётгани хақидаги фикрлар ҳам айтилади.

XS
SM
MD
LG